«BUCHET» МЧЖ МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур ҳужжат «“BUCHET” МЧЖ махфийлик сиёсати» (кейинги ўринларда – Сиёсат) 02.07.2019 йилдаги «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ЎРҚ-547-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда – Қонун) талабларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда «BUCHET» МЧЖга (кейинги ўринларда – Компания) тегишли «Buchet», «Buchet.Business» мобил иловалари ва buchet.uz веб-сайти (кейинги ўринларда биргаликда – «BUCHET») Фойдаланувчиларининг махфий ахборотига, шу жумладан, бироқ шу билангина чекланмай, жисмоний шахсларнинг шахсий ахборотига нисбатан сиёсатни белгилайди.
1.2. Сиёсат Фойдаланувчи Компаниянинг исталган маҳсулотларидан ва/ёки сервисларидан фойдаланиши жараёнида, шунингдек Компания BUCHETдан фойдаланиш муносабати билан Фойдаланувчилар билан тузилган ҳар қандай келишувлар ва шартномаларни бажариши давомида Компания Фойдаланувчидан олиши мумкин бўлган барча ахборотга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги тушунчасидаги шахсга доир маълумотларга (кейинги ўринларда – «Шахсий ахборот») нисбатан амал қилади. Компания ўз ҳамкорларидан (кейинги ўринларда – «Ҳамкорлар»), давлат органларидан, шунингдек очиқ шахсга доир маълумотлар бериладиган манбалардан Шахсий ахборотни ҳам олиши мумкин. Тегишли ҳолларда Шахсий ахборот Компания билан Ҳамкорларнинг ҳар бири ёки давлат органлари ўртасида тузилган махсус шартномалар асосида узатилади.
1.3. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонуннинг 4-моддасидаги тушунчалардан мазкур Сиёсатда худди шу маънода фойдаланилади.
1.4. Мазкур Сиёсатнинг амал қилиши Компания автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ёки улардан фойдаланмаган ҳолда шахсга доир маълумотлар билан амалга оширадиган барча операцияларга нисбатан татбиқ этилади.
1.5. Компаниянинг Шахсга доир маълумотларга нисбатан асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
1.5.1. Компания қуйидагиларга ҳақли:
- шахсга доир маълумотлар субъектидан шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган ишончли ахборотни ва/ёки ҳужжатларни олишга;
- шахсга доир маълумотлар субъектидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларга ўз вақтида аниқлик киритишни талаб қилишга.
1.5.2. Компания қуйидаги мажбуриятларга эга:
- шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш;
- субъектнинг мурожаатига кўра шахсга доир маълумотларига ишлов бериш бўйича ахборотни тақдим этиш;
- улар вазифаларни бажаришлари учун зарур ва етарли шахсга доир маълумотлар таркибини тасдиқлаш;
- қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда субъектнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилигини олиш далил-исботини тақдим этиш;
- шахсга доир маълумотлар учинчи шахсга берилган тақдирда субъектни ёзма шаклда хабардор қилиш;
- шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўриш.
1.6. Шахсга доир маълумотлар субъектларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
1.6.1. Шахсга доир маълумотлар субъектлари қуйидагиларга ҳақли:
- Компанияда шахсга доир маълумотлар ва уларнинг таркиби мавжудлигини билишга;
- сўровга кўра шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ҳақидаги ахборотни Компаниядан олишга;
- шахсга доир маълумотлар бўйича ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ваколатли давлат органига ёки судга мурожаат қилишга;
- шахсга доир маълумотларга ишлов берилишига розилик беришга ва бундай розиликни чақириб олишга, Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
- шахсга доир маълумотлар тўлиқсиз, эски, ноаниқ бўлган, ноқонуний равишда олинган ёки ишлов бериш мақсадлари учун зарур бўлмаган тақдирда, шахсга доир маълумотларга ишлов беришни вақтинча тўхтатиб қўйишни Компаниядан талаб қилишга.
1.6.2. Шахсга доир маълумотлар субъектлари ўзлари ҳақида фақат ишончли маълумотларни Компанияга тақдим этишлари шарт.
1.6.3. Компанияга ўзлари ҳақида ишончсиз маълумотларни ёхуд бошқа шахсга доир маълумотлар субъекти ҳақидаги маълумотларни унинг розилигисиз берган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.

2. ИШЛОВ БЕРИЛАДИГАН ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР ҲАЖМИ ВА ТОИФАЛАРИ, ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ТОИФАЛАРИ
2.1. Компания қуйидаги шахсга доир маълумотлар субъектларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериши мумкин: BUCHET фойдаланувчилари (жисмоний шахслар); BUCHET Фойдаланувчилари вакиллари/ходимлари (юридик шахслар); Компания сайтига (сайтларига) кирувчилар.
2.2. Компания BUCHET ишини таъминлаш учун қуйидаги маълумотларни тўплаши ва уларга ишлов бериши мумкин:
- субъект рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш ёзувини яратиш) чоғида тақдим этган, исми, телефон рақами, электрон почта (e-mail) манзили каби шахсий ахборот;
- электрон маълумотлар (HTTP-сарлавҳалар, IP-манзил, cookie файллари, веб-маёқлар/пикселли теглар, браузер идентификатори ҳақидаги маълумотлар, аппарат ва дастурий таъминот ҳақидаги ахборот, wi-fi тармоғи маълумотлари);
- Сайтга ва/ёки Мобил иловаларга кириш санаси ва вақти;
- BUCHETдан фойдаланиш вақтида Фойдаланувчининг фаоллиги ҳақида ахборот;
- BUCHETдан фойдаланишни тартибга солувчи шартларга мувофиқ ишлов бериш учун зарур бўлган бошқа ахборот;
- Компания келишувлар шартларига мувофиқ Ҳамкорлардан, шунингдек давлат органларидан оладиган Фойдаланувчи ҳақидаги ахборот.
2.3. Компания ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мазмуни ва ҳажми айтилган ишлов бериш мақсадларига мувофиқлигини таъминлайди, зарур ҳолларда айтилган ишлов бериш мақсадларига қараганда ортиқчасини бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
2.4. Компания тегишли шахсга доир маълумотлар субъектлари розилик билдирганда (электрон хабар йўллаш орқали), шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда шахсга доир маълумотларга ишлов беради.
2.5. Компания ирқий, миллий мансублик, сиёсий қарашлар, диний ёки фалсафий эътиқодлар, интим ҳаётга тааллуқли шахсга доир маълумотларнинг махсус тоифаларига ишлов бермайди.

3. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎПЛАШДАН МАҚСАДЛАР
3.1. Компания қуйидаги мақсадларда шахсга доир маълумотларга ишлов беради:
- BUCHETда рўйхатдан ўтиш/ундан фойдаланиш чоғида Фойдаланувчиларни авторизация ва идентификация қилиш;
- BUCHET ишига тааллуқли хабарномалар, сўровлар ва ахборотни йўллаш, келишувларни бажариш ҳамда Фойдаланувчиларнинг сўровлари ва аризаларига ишлов бериш учун Фойдаланувчилар билан алоқа қилиш;
- аниқ Фойдаланувчининг истак-хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда Компаниянинг реклама хабарлари ва таклифларни персоналлаштириш;
- Компания хизматлари ва сервислари сифатини назорат қилиш ва яхшилаш;
- статистик маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва тақдим этиш;
- BUCHET, Фойдаланувчилар, Компания ва/ёки учинчи шахслар учун хавфсизликка таҳдидларни фош этиш.

4. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
4.1. Компания шахсга доир маълумотларга қуйидаги усуллар билан ишлов беради: - ахборот-телекоммуникация тармоқлари орқали олинган ахборотни узатган ҳолда ёки усиз шахсга доир маълумотларга автоматлаштирилган ҳолда ишлов бериш.
4.2. Компания шахсга доир маълумотлар билан амалга оширадиган хатти-ҳаракатлар рўйхати: тўплаш, тизимлаштириш, жамлаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, тарқатиш (шу жумладан узатиш), шахссизлаштириш, блоклаш, йўқ қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
4.3. Шахсга доир маълумотлар субъектининг розилиги (кейинги ўринларда – Розилик) олинганда Компания шахсга доир маълумотларга ишлов беради, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган шахсга доир маълумотларга бундай Розиликсиз ишлов бериш мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
4.4. Шахсга доир маълумотлар субъекти шахсга доир маълумотларини тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилади ва эркин, ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб Розилик беради.
4.5. Розилик унинг олинганлиги далилини тасдиқлаш имконини берувчи исталган шаклда берилади.
4.6. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадларига эришиш, Розиликнинг амал қилиш муддати ўтиши ёки шахсга доир маълумотлар субъектининг Розиликни чақириб олиши, шунингдек шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берилганини фош этиш шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тўхтатиш шарти бўлиши мумкин.
4.7. Розилик Компания манзилига электрон каналлар орқали йўлланган хабарнома билан чақириб олиниши мумкин. Шахсга доир маълумотлар субъектининг розилиги чақириб олинган тақдирда, Компания Фойдаланувчининг ўз ахборот ресурсларига киришини тўхтатиб қўяди.
4.8. Компания шахсга доир маълумотларга ишлов бериш чоғида улардан ноқонуний ёки тасодифий фойдаланишдан, шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусха кўчириш, тақдим этиш, тарқатишдан, шунингдек шахсга доир маълумотларга нисбатан бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўради ёки кўрилишини таъминлайди.
4.9. Шахсга доир маълумотлар шахсга доир маълумотларга ишлов беришдан мақсадлар талаб қилганидан кўра узоқ бўлмаган муддат давомида шахсга доир маълумотлар субъектини аниқлаш имконини берадиган шаклда сақланади.
4.10. Компания шахсга доир маълумотларни сақлаш чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмонан жойлаштирилган техник воситаларда маълумотлар базаларидан фойдаланади.

5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
5.1. Мазкур Сиёсатда акс этмаган шахсга доир маълумотларга ишлов беришга тааллуқли барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қоидаларига мувофиқ тартибга солинади.
5.2. Компания мазкур Сиёсатга ўзгартиришлар киритишга ҳақли. Жорий таҳрирга ўзгартиришлар киритилганда сўнгги янгилаш санаси кўрсатилади. Янги таҳрирдаги Сиёсат, янги таҳрирдаги Сиёсатда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, у buchet.uz сайтида ва «Buchet», «Buchet.Business» мобил иловалари интерфейсларида жойлаштирилган пайтдан бошлаб кучга киради.