ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УЧУН BUCHET.UZ ЭЛЕКТРОН МАЙДОНЧАСИ ҚОИДАЛАРИ

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур «Фойдаланувчилар учун Buchet.uz электрон майдончаси қоидалари» (кейинги ўринларда – Қоидалар) билан жисмоний шахсларнинг «Buchet.uz» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда Buchet.uz электрон майдончасидан (кейинги ўринларда – BUCHET) фойдаланиш шартлари ва у билан ишлашнинг асосий қоидалари белгиланган. «BUCHET» МЧЖ компанияси (СТИР 310443210) (кейинги ўринларда – Компания) BUCHET ҳуқуқ соҳиби ҳисобланади.
1.2. Мазкур ҳужжат («Қоидалар») Фойдаланиш келишуви ҳавола, Махфийлик сиёсати ҳавола билан узвий боғлиқ бўлиб, барча Фойдаланувчилар бажариши учун мажбурий.

2. BUCHETда рўйхатдан ўтиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш

2.1. GooglePlay ва AppStore орқали юклаб олинадиган «Buchet.uz» иловасини мобил қурилмасига юклаб олган ва ўрнатган ҳар қандай муомалага лаёқатли жисмоний шахс BUCHET фойдаланувчиси бўлиши мумкин.
2.3. BUCHETда рўйхатдан ўтиш чоғида кўрсатиладиган Фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотларига Махфийлик сиёсатига ҳавола мувофиқ ишлов берилади, бунда Компания Фойдаланувчининг банк картасидаги маълумотлар BUCHETга киритилган тақдирда уларни сақламаслигига ва улардан қандайдир тарзда фойдаланмаслигига ишонтиради. Карта маълумотларининг хавфсизлиги Payme, Click, OCTO Тўлов ташкилотлари томонидан таъминланади.

3. BUCHETда Буюртмани расмийлаштириш ва уни бекор қилиш

3.1. Харидор танланган Товар позицияларини Саватга қўшиш ва қуйидаги Буюртма реквизитларини тўлдириш орқали Товарга Буюртма беради:
​Етказиб бериладиган мамлакат ва манзил;
​Олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
​Алоқа боғлаш учун телефон рақами.
3.2. Харидорда BUCHETда тақдим этилган Товар хоссалари ва характеристикаларига оид саволлар юзага келган тақдирда, Харидор товар ҳақида қўшимча ахборот олиш учун Буюртмани расмийлаштиришдан олдин «Алоқа боғлаш» бўлимида кўрсатилган реквизитлар бўйича Сотувчига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши мумкин.
3.3. Фойдаланувчи ҳақ тўлашни рад этиш ва Товар позициясини Саватдан чиқариб ташлаш орқали тўлов амалга оширилгунига қадар ҳақи тўланмаган ҳар қандай тоифадаги Буюртмани бекор қилишга ҳақли.
3.4. Фойдаланувчи гулдасталар ва гул композициялари, совға тўпламлари ва олдиндан ҳозирлашни ва/ёки тайёрлашни талаб қиладиган бошқа товарлар тоифасидан бўлган Товар учун олдиндан ҳақи тўланган Буюртмани кўрсатилган тайёрлаш муддатидан камида 1,5 соат олдин бекор қилишга ҳақли. Гулдасталар ва гул композициялари, совға тўпламлари ва олдиндан ҳозирлашни ва/ёки тайёрлашни талаб қиладиган бошқа товарлар тоифасидан бўлган Товарнинг тайёр Буюртмаси 3.3-бандда кўрсатилган муддатдан кейин бекор қилинган тақдирда, бундай Товар қиймати Фойдаланувчига қоплаб берилмайди.

4. Товар учун ҳақ тўлаш

4.1. Товар учун ҳақ интернет тармоғи орқали банк картаси ёрдамида онлайн тўланади (интернет-эквайринг).

5. Товарни етказиб бериш

5.1. BUCHET Фойдаланувчи Буюртмани расмийлаштириш чоғида кўрсатган манзилга Товар етказиб берилишини таъминлайди. Етказиб бериш қиймати Товар қийматига кирмайди ва Харидор томонидан Товар қиймати билан бирга қўшимча ягона тўлов сифатида тўланади.
5.2. Буюртмаларни Харидорга етказиб бериш ҳудуди мавжуд логистика каналлари билан чекланган. Харидор Буюртмани расмийлаштириш чоғида кўрсатган манзилга Товар етказиб берилишини ташкил этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Сотувчи мобил илова интерфейсида Харидорни бу ҳақда олдиндан хабардор қилиш ва бошқа мос келувчи етказиб бериш манзили кўрсатилгунига қадар харид қилиш имконини блоклаш мажбуриятини олади.
5.3. Товар Харидор Буюртмани расмийлаштириш чоғида кўрсатган манзил бўйича Буюртмани расмийлаштириш чоғида, тизим томонидан автоматик равишда белгиланган муддатда Харидорга етказиб берилади, у тахминий муддат ҳисобланади ва Товарни ушбу муддатда етказиб бериш имконини бермайдиган ҳолатлар юзага келганда узайтирилиши мумкин.
5.4. Товарнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан шикастланиш хавфи Харидорга Буюртма топширилган ва Харидор Товарни олганини тасдиқлаган пайтдан бошлаб унга ўтади.
5.6. BUCHET ва/ёки унинг ҳамкорлари айбига кўра Буюртма етказиб берилмаган тақдирда, BUCHET Харидорнинг банк картасига пул маблағларини ўтказиш орқали у олдиндан ҳақини тўлаган Товар қийматини Харидорга қайтаради.
5.7. BUCHET Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнатилган Товарларни етказиб бериш учун жавобгар емас.
5.8. Агар маҳсулот олиб кетиш сифатида чиқарилган бўлса, харидор уни жорий иш куни давомида сотувчидан олишга мажбурдир (ёки сотувчи кечаю кундуз ишлаётган бўлса, 8 иш соатидан ошмайдиган муддатда). Бундай буюртмани бекор қилиш йоки кайтаришга йўл қўйилмайди.

6. Товарни қайтариш

6.1. Лозим сифатга эга Товарни қайтаришга йўл қўйилмайди.
6.2. Буюртмада лозим сифатга эга бўлмаган Товар (шикастланган Товар) аниқланганда Харидор амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда Товарни алмаштиришга ёки ушбу Товар қийматини қайтаришга ҳақли. Харидор талабларни ўз ичига олган ариза билан BUCHETга мурожаат қилишга ҳақли. Харидор ариза билан бирга Товарнинг фотосуратини, Товарни брак деб топиш асосини, шунингдек харидни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак. Ариза Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддатларда қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши лозим.
6.3. Харидор мониторлар, экранлар ва бошқа визуал кўриш воситаларининг техник характеристикалари турлича бўлиши муносабати билан Товарнинг асл ранги BUCHETда тақдим этилганидан бироз фарқланиши мумкинлигини тан олади.
Сайтдаги тасвирдан бироз фарқланувчи ранг, дизайн ёки расмийлаштириш элементи брак ҳисобланмайди, мазкур Товар алмаштирилиши ёхуд унинг қиймати қайтарилиши лозим эмас.
6.4. Брак Товарнинг қиймати Харидор банк картасининг эмитенти бўлган тўлов тизими регламентига мувофиқ Харидор Товарни харид қилиш чоғида кўрсатган Харидорнинг банк картасига пул маблағларини ўтказиш йўли билан қайтарилади.

7. Call Centre га мурожаат қилиш

7.1. Фойдаланувчи BUCHET ишига оид масалалар юзасидан техник кўмак ва маслаҳат сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
Мурожаатларни қабул қилиш режими:
​Телефон рақами орқали: (71) 200-00-07 куну тун.
7.2. Мурожаат қисқа, аниқ бўлиши, ахлоқ-одоб ва мулоқот маданияти талабларига мувофиқ келиши керак. Мурожаат пайтида Фойдаланувчи уни идентификациялаш имконини берувчи маълумотларни (телефон рақами, шартнома ID, рақами ва бошқа маълумотларни) тилга олади, муаммони/масалани ва унинг юзага келиши ҳолатларини қисқача баён этади. Мурожаат пайтида муаммони бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда, Компания аризани қабул қилади ва 5 (беш) иш кунидан ошмайдиган муддатда унга муносабат билдириш (муаммони ҳал қилиш, саволга жавоб бериш ёхуд муаммони ҳал қилиш муддатлари ҳақида хабардор қилиш) мажбуриятини олади.
7.3. Фойдаланувчи ғаразли мақсадда, ёлғон аризалар билан бировларнинг шахсга доир маълумотларини сўраш мақсадида BUCHET ишига тааллуқли бўлмаган масалалар юзасидан Call Centre га мурожаат қилиши, шунингдек Call Centre операторлари билан мулоқот қилишда ахлоқ-одоб нормаларини бузиши, ҳақоратлаши, беҳурмат муносабатда бўлиши, сўкиши, шилқимлик қилиши Компания томонидан қайд этилиши ҳамда келгусида кўриб чиқиш ва муносабат билдириш учун ваколатли органларга топширилиши ҳақида огоҳлантирилган.

8. Фойдаланувчи ва BUCHETнинг жавобгарлиги

8.1. Компания Фойдаланувчи мазкур Қоидаларга риоя этмаганлиги сабабли, шунингдек қуйидаги ҳолларда кўрган ҳар қандай турдаги муайян зиён, йўқотиш ва бошқа зарарлар учун жавобгар бўлмайди:
a) Товар хато равишда харид қилинган;
b) учинчи шахс томонидан BUCHETга кириш учун зарур идентификация маълумотлари (PIN-код, логин, пароль) хавфсизлигига, шунингдек шахсий ахборот хавфсизлигини таъминлашга совуққонлик билан муносабатда бўлгани учун Харидорнинг ҳисобга олиш маълумотларидан фойдаланиб харид қилинган.
8.2. Компания учинчи шахсларнинг айби билан ёхуд Фойдаланувчи BUCHETдан фойдалана олмаслигига олиб келган фавқулодда тусдаги сабабларга кўра юз берган, BUCHETни жисмонан жойлаштириш учун фойдаланиладиган линиялар сифати ва алоқа ускуналари фаолияти, коммуникациялардаги узилишлар, сервер ускуналаридаги узилишлар учун жавобгар бўлмайди. Бу ҳолда Компания зарурат туғилганда учинчи шахсларнинг кўмагидан фойдаланиб, BUCHET ишини тиклаш учун имкон қадар саъй-ҳаракат қилиш мажбуриятини олади.
8.3. Компанияга ёки унинг хатти-ҳаракатларига бевосита боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берадиган BUCHET ишидаги узилишлар учун, шунингдек Компаниянинг назоратидан ташқарида бўлган ҳар қандай ҳолатлар (ёнғин, тошқин ёки бошқа табиий офатлар, уруш, исён, қўзғолон, ускунадаги узилиш, электр, телекоммуникация тармоқларидаги ёки бошқа сервис хизматларидаги узилиш ва бошқа ҳолатлар) натижасида етказилган зиён учун Компания Фойдаланувчи олдида жавобгар бўлмайди.
8.4. Компания сотилаётган Товар сифати, шунингдек Сотувчиларнинг хатти-ҳаракатлари/ҳаракатсизлиги учун Фойдаланувчи олдида жавобгар бўлмайди.

9. Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тартиби

9.1. Мазкур Қоидалар матни ҳавола манзилида жойлаштирилади.
9.2. Компания янги таҳрирни эълон қилиш йўли билан бир томонлама тартибда мазкур Қоидаларга ўзгартиришлар/қўшимчалар киритишга ҳақли. Компания мазкур Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида ўзгартиришлар кучга киргунига қадар 10 (ўн) кундан кечиктирмай ўз сайтида ёки BUCHET интерфейсидаги ахборот хабарларида хабар беради, қонунчилик ва норматив тартибга солишнинг ўзгариши ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчалар киритилишини тақозо этган ҳоллар бундан мустасно. Сўнгги ҳолда ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчалар бундай ҳужжатлардаги ўзгартиришлар кучга кириши билан бир вақтда кучга киради.